Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» ЛИЦЕЙИМИЗ ЙЎНАЛИШЛАРИ
ЛИЦЕЙИМИЗ ЙЎНАЛИШЛАРИ



Фортепиано бўлимини очилиш йўлида К.Успенский, Г. Яковлева (Дубровская) ва албатта ёрқин шахс, катта мураббий А.Голдберглар хизмат қилганлар. А.Голдбергнинг машҳур шогирдлари қаторидан Г.Попович, А.Орлова ва Ю.Фелициантлар жой эгаллаган.

Фортепиано бўлимининг очилиши ва фаолияти йўлида И.М.Киреев (Юсман), А.И.Данилова ва Ю.Р.Фелициантларнинг ҳам хизматлари чуқур из қолдирган. 
Ҳозирги кунда лицейнинг фортепиано бўлимида В.Милова, Ж.Абдикулова, Г.Хасанова ва бошқа ажойиб мураббийлар фаолият олиб борадилар. Уларнинг шогирдлари Германия, Италия, Руминия, Россия, Литва, Франция ва бошқа қўшни давлатларда бўлиб ўтган эътиборли халқаро танлов ва фестивалларда бир неча бор лауреат бўлиб қайтганлар.

Мактабнинг яратилишидан бошлаб торли чолғулар бўлими фаолият олиб боради.К.Я.Юсман, В.А.Беленький, В.И.Каракес, М.И.Хайков, И.Н.Рейдер, Б.А.Титель, М.Ю.Рустамбеков, С.А.Погосов, шунингдек, В.Н.Шерешевский, Д.А.Ибрагимов, Б.А.Зеляноджево, А.С.Гродский, З.А.Горелик ва М.Ч.Парпиева каби ёрқин шахс эгалари торли чолғулар бўлимида ҳар хил даврларда ўз фаолиятларини олиб борганлар. Ҳозирги кунда бўлимнинг асосини х.к.ё.м. О.Акбаров, х.к.ё.м., профессор Д.А.Ибрагимов, Ш.З.Фатхуллаходжаева, А.А.Султанов ва К.Н.Беляков каби етук профессионаллар ташкил этадилар.

Мусиқанинг назарий ва тарихий фанларини ўзлаштирмай профессионал мусиқачи шаклланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бу борада назария фанлари бўлими ва бўлим ўқитувчиларининг ҳиссаси беқиёс. Мусиқа назарияси бўлими мактабнинг илк кунларидан фаолият олиб бориб, мусиқа саводи, мусиқа адабиёти, сольфеджио, кейинчалик гармония ва мусиқий шакл таҳлили каби фанлар чуқур ўргатилиб келинмоқда ва ўқитиш асослари ва методлари ишлаб чиқилган. Бу жараёнга Н.Ф.Орлов, Н.М.Семёнов, И.Н.Карелова каби мураббийлар катта ҳисса қўшганлар. Кейинчалик ушбу бўлимда И.А.Дулгарова, Г.А.Головянц, Ю.В.Николаев, М.Аксакова каби мураббийлар ҳам фаолият олиб борганлар.

60-йилларда бўлимга М.Б.Шамшидова, М.С.Ковбас, И.С.Мальмберг, Б.И.Зейдман ва ёрқин мураббий В.С.Совранскийлар ишга таклиф қилиниб, бўлим ўзиниг энг юқори даражасига эришди.

Бўлимда ўз хизматлари билан чуқур из қолдирган яна бир мураббий, шу мактаб битирувчиси М.К.Қосимова 30 йил фаолият юритган. Фаолияти давомида мактаб миқёсида мунтазам равишда танловлар, "Мусиқий чоршанба” номли маьрузалар ўтказилиши ўқувчиларнинг билими, дунёқарашини янада кенгайишига асос бўлди.

Л.А.Толстих (Кузнецова), И.М.Пунинская, И.М.Косарева ҳам ушбу бўлимда чорак асрдан зиёд ўз фаолиятини олиб бордилар ва қатор чўқур билимли, етук салоҳиятли кадрларни етиштирдилар. 1998 йилдан бошлаб бўлим мудири лавозимида ТДК битирувчиси, бастакор, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси, доцент З.Т.Тўйчиева фаолият олиб бормоқда. Унинг бошчилигида бўлимда аждодлари қолдирган ажойиб анъаналарни янада ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда. З.Т.Тўйчиеванинг Ўзбекистон мусиқа саньати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли композиторлар билан учрашувлари, лицей ўқувчиларининг ижросига бағишланган радио эшиттиришлари ўқувчиларда ўзларига бўлган ишончни оширди. Бўлимда Н.Н Арустамова, Ф.Урманова, Н.Авазова, Д.В.Власова каби бир қатор малакали устозлар ўқувчиларга мусиқий назарий ва тарихий фанлардан чуқур билим бериб келмоқдалар. Шунингдек, бўлим ўқитувчилари педагогик фаолият билан бир қаторда, назарий фанларни ўзлаштириш жараёнига кўмак берувчи илмий-услубий ишлар ҳам олиб бормоқдалар.

Р.Глиэр номидаги РИМАЛ халқ чолғулари бўлими билан алоҳида фаҳрланади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, ажойиб педагог ва ташкилотчи Мирусмонов Фаррух Мирусмонович ушбу бўлимни очиб, 2006 йилга қадар бошқариб келди. Ф.Мирусмонов бўлимининг ўқитувчилари А.Холмухамедов, Б.М.Мирзаахмедов, М.Х.Бекмухамедов, М.Х.Тоиров, Р.И.Ибрагимов, В.А.Сердюков, У.А.Арипов Б.Яминов каби мураббийлари билан етук мутахассислар етиштириб чиқарганлар. 2007 йилдан бошлаб бўлимни халқ таълими аълочиси Б. Абдурахмонов бошқариб бормоқда. Ҳозирги кунда бўлимнинг анъаналарини юқори даражали профессионал мураббийлар Э.Нузиров, Х.Шамсутдинов, Х.Нурматов, А.Юсупов, Б.Зияев, М.Назармухамедов, А.Хожиназаров, З.Хисамутдинова, М.Шоюнусов, С.Саидова, В.Мирзалиев Г.Мухамедова ва бошқа ёш мутахассислар давом эттирмоқдалар.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг бўлим ўқувчилари ўз ижодий мувафаққиятларини чет элларда ҳам намойиш эта бошлади. 2009 йилдан бошлаб эса бўлим ўқувчилари Россия, Беларусия, Франция, Италия каби мамлакатларда бўлиб ўтган Халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда. Ўқувчиларимиз ҳатто энг юқори мукофот бўлмиш — Гран При соҳиблари бўлишди. Булар Мирсаид Убайдуллаев (Беларусь), Асилбек Аҳаджонов (Франция), Фахриёр Қосимов (Фаррух Мирусмонов номидаги танлов). Ана шундай ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ бўлим 2014 йил март ойида устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Фаррух Мирусмонов номидаги ёш созандалар танлови ўтказилди.

Дамли чолғулар бўлими ўтган асрнинг 50-60 йилларида ташкил топган. Бўлим фаолиятида В.М.Козолупов (габой) ва М.А.Рухалисларнинг (кларнет) фаолияти муҳим аҳамият касб этди.

Дамли чолғулар ижрочилари учун Республика махсус мактаб-интернати очилгандан сўнг ушбу бўлим 70-йилларда ўз фаолиятини якунлади.
1991 йилда В.Т. Казаков томонидан бўлим қайта ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар унинг ишларини давом эттириб келмоқдалар. Б.М.Муртазоев (кларнет), В.Л.Мелкомини (габоя), В.А.Веригин (труба) каби бўлим профессорлари ўқувчиларни юқори даражада тайёргарлигини таъминланиб бердилар. Трамбон синфини Д.С.Сабуров, фагот синфини Э.И.Тўхтаевлар олиб борган.

Ҳозирги кунда бўлимнинг ютуқлари Х.Юсупов (флейта), С.А.Мазитов (труба), Тожикистонда хизмат кўрсатган артист О.В.Динник (труба), З.С.Абдуллаева, Б.Исманова (зарбли чолғулар синфи) ва Ю.А.Ниязовларнинг (валторна) фаолияти билан боғлиқ.

1967 йилда мактабда хор дирижёрлиги бўлими ташкил этилди. Бўлимнинг ташкилотчиси ва мудири И.М.Понамарёв бўлган. 90-йилларда Ўзбекистон халқ артисти Ш. Ерматов ва профессор В.Нечаев фаолият юритган.

Ҳозирги кунда Е.У. Мухтарова, Г.Ш. Мансурова С.М. Потапова, Н.М. Полещук ва О.Н. Колиненколар бўлимнинг бош ўқитувчиларидир.
Бўлимда юқори даражали фестивал ва концертларда иштирок этиб келаётган 6 та хор жамоаси мавжуд.

Шуни алоҳида эслатиб ўтиш лозимки, бастакор ва профессор А.М.Мансуров мактаб ва лицейнинг хор жамоалари репертуарларини тўлдириш масаласида ўзининг ажойиб асарлари билан катта ёрдам бериб келмоқдалар. Болаларни энг кичик ёшдан бошлаб ўқитиш ҳамда профессионал хонанда сифатида тарбия этиш — бўлимнинг бош вазифасидир. Ушбу йўналиш ривожига вокал бўлими ташкилотчиларидан бўлган мураббийлар С.П.Мирзаева, Ф.И.Усатова ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар. "Хор артисти” бўлими 2002 йилдан — "Якка хонандалик” махсус болалар вокал бўлимига айлантирилди.
2013 йилдан академик хонандалик бўлими деб юритила бошлади ва ҳозирда А.Т.Бакиров бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда. 
Бўлимда малакали ўқитувчилардан Мирзаев С.Б, Мухаммедова Г.У, Юнусджанова Р.В, Бўтаев Қ.Н, Бургиянц А.С, Ахмедов Ш.Қ, Болтабоева М лар фаолият олиб бормоқдалар. Бўлимда 2013-2014 ўқув йилининг ўзидаёқ қатор ишлар қилинди. Бўлим ўқувчилари турли Республика ва Халқаро танловларда мувафаққиятли иштирок этиб, юқори поғоналарни забт етиб келмоқдалар. Шу йили бўлимда "Қўрқмас Муҳиддинов” номидаги Ёш хонандаларнинг биринчи танлови ташкил этилди. Танлов юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтди. Унга Ўзбекистон халқ артисти Ражабов А.А, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александрова О.А ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси катта ўқитувчиси Турсунов Э.Элар ҳакамлик қилишди. Лицей ўқувчилари ҳам танловда нуфузли ўринларни эгаллашди.

2001 йил РИМАЛда "Анъанавий хонандалик ва ижрочилик” бўлими ташкил этилди. Шу йилдан бошдан бўлим мудири сифатида санъатшунослик фанлари доктори О.Ибрагимов фаолият юритди. Бўлимда ўқитувчилардан профессор Абдулла Умаров, Доцент Абдураҳим Муҳаммедов, хонандалар Ҳилола Каримова, Сайёра Турдалиева, Шуҳрат Набиевлар таҳсил бериб келишган. Шу давр мобайнида турли консертлар ва ижодий учрашувлар ўтказилди. 2003 йилдан бошлаб хизмат кўрсатган санъат арбоби Тимур Махмудов бўлим мудири этиб тайинланди ва олдинги аньаналар давом эттирилди ва янада кенгайтирилди. Болалар ҳарбий гимназиясида, ЎзДК да Халқлар дўстлиги саньат саройида ўтказилган қатор концертлар, 2005 йилда Москвада бўлиб ўтган халқаро фестивал, 2005 йили Республика мусиқа лицей ва коллежлар аро бўлиб ўтган танлов, 2007 йил лицей ва коллежлар аро бўлиб ўтган Республика кўрик-танлов, 2009 йилда Озорбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўрик-танлов, 2011 йили Самарқанд шаҳрида мусиқа лицей ва коллежлар аро Республика кўрик- танлов, 2013 йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "Окно в Европу” халқаро кўрик-танлов, 2013 йил РИМАЛда ўтказилган Республика кўрик- танлови булар ҳаммаси фикримизнинг яққол далилидир. Барча концерт, фестивал ва танловларда бўлим ўқувчилари ўз саньатларини намойиш қилиб, илиқ фикрлар, нуфузли ва олий ўринларни эгаллашди.

2013 йил 1 сентябрдан Аньанавий бўлим бошлиғи этиб Р.Қ.Нуриллаев тайинланди ва унинг раҳбарлиги остида ҳам концертлар, танловлар ўтказилиб, янгидан-янги истеьдод соҳиблари кашф этилди.

2013 йил ЎзДКнинг катта залида бўлиб ўтган Ўзбекистон Давлат Қуролли кучларига бағишланган концерт, 2013 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган "Малахитовая шкатулка” халқаро кўрик-танлови, 2014 йилнинг март ойида Москва вилоятининг Суздал шаҳрида бўлиб ўтган "Золотое кольцо” халқаро кўрик-танлови, бўлимда ўтказилган "ички кўрик-танлов”, 2014 йил майда ЎзДКнинг катта залида бўлимнинг йиллик ҳисобот концерти бўлим нуфузини ва ўқувчиларнинг касбига бўлган муҳаббатини янада оширди.

Ҳозирги кунда анъанавий хонандалик ва ижрочилик санъати бўйича Ўзбекисон халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов, профессор А.Умаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Тожибоева каби машҳур ва маҳоратли устозлар дарс бериб келмоқдалар.

2000 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Э.Ш.Салихов бошчилигида "Эстрада ижрочилиги” бўлими ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда бўлимда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Г.А.Закирова, Д.Илясов, ҳамда Д.Зоитова (бўлим бошлиғи), О.Ш.Салихов, С.А.Асанов, Д.Ю,Исаджанова, А.Низамиддинхаджаева, М.Зоҳидова, О. Е.Пак каби педагоглар фаол иш олиб бормоқдалар. Бўлим ташкил этилганига кўп вақт ўтмай, йўналиш ўқитувчилари ва талабалари кўплаб Республика ва халқаро танловларда ўз маҳоратларини кўрсатиб нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
Ю.Дварионас, С.Кравченко, Ю.Башмет, В.Спиваков, И.Лазко, Г.Кремнр, С.Мильтонян каби таниқли чет эл санъат арбоблари билан мустақиллик йилларида ташкил этилган устоз сабоқлари ўқувчиларни профессионал даражада тарбиялашда чуқур из қолдирган.

Ҳозирда Р.Глиэр номидаги РИМАЛда 9 бўлимда 905 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Улар орасида ўнлаб Республика ва халқаро танловлар лауреатлари, Президент стипендияси соҳиблари, "Офарин” мукофоти совриндорлари ва бошқа кўплаб ютуқларга эришган ўқувчи ва устозлар бор.
Ҳар йили ўнлаб ўқитувчилар ва ўқувчилар Республика ва чет эл давлатларида ўтказиладиган маҳорат дарсларида қатнашиб, ўз малакаларини ошириб қайтадилар.

2010 йилдан бошлаб лицей бино ва ҳудуди рекострукция ишлари амалга оширилиб келмоқда. Янги спорт зали, I – II талабалар турар жойи, ошхона ва ўқув бинолари янгидан таъмирланиб жиҳозланди.
Ўқувчилар барча анъаналарни сақлаб қолган ҳолда ўзларини "Глиэрчилар” деб номлашади.


Chop etish