Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» » Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув

Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув

Р.Глиэр номидаги РИМАЛда

Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув

 

2019-йил 18-январь санасида Р.Глиэр номидаги РИМАЛда иқтидорли ўқувчилар билан "Сариқ девни миниб”, "Сариқ девнинг ўлими”, "Беш болали йигитча”, "Қасоскорнинг олтин боши”, "Ширин қовунлар мамлакати”, "Мунгли кўзлар”, "Жаннати одамлар” каби романлари билан ўзбек китобхонлари орасида шуҳрат қозонган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув

Худойберди Тўхтабоев асарлари юморга бойлиги, болалар ҳаёти, уларнинг ўзига ҳос табиати, хусусиятлари, руҳий кечинмалари ниҳоятда жонли, қизиқарли ва болаларбоп йўсинда маҳорат билан тасвирланиши билан ажралиб туради.

Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув

Худойберди Тўхтабоев ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Худойберди Тўхтабоев асарлари асосида экранлаштирилган бадиий- саргузашт фильмларни нафақат болалар, балки катта ёшдаги томошабинлар ҳам севиб томоша қилиб келишмоқда. Ана шундай етук ва серқирра ижодкор билан ўтказилган учрашув ўқувчиларда чуқур таассурот қолдириб, уларнинг бадиий адабиётга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ортишига хизмат қилди.

dle
18-01-2019, 17:33
Muallif: admin
Ko`rilganlar: 113
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.