Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» » Travel to England

Travel to England

"Travel to England”

 

2019 йил 22 февральда Р.Глиэр номли РИМАЛнинг "Хорижий тил” ойлиги доирасида инглиз тилига бағишланган "Travel to England” – Англияга саёҳат деб номланган тадбир ўтказилди.Travel to England

Ҳозирда барча умумтаълим фанлари орасида инглиз тили фани алоҳида ўринга эгадир, чунки бугун чет тили таълимнинг барча босқичларида энг долзарб ва ҳукумат эътиборига тушган фан ҳисобланади. Маълумки, 2012 йилдан буен мазкур фанни ўқитилишини ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва дастурлар қабул қилиниб, чет тилларини ўқитиш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Шунга асосан, ҳозирда чет тили умумий ўрта таълимнинг 1-синфидан бошлаб ўқитиб келинмоқда.Travel to England

Инглиз тили фани ойлиги давомида РИМАЛ ўқувчилари орасида "Энг яхши иншо”, мазкур фанга бағишланган "Деворий газеталар” танловлари ўтказилиб, ой якуни сифатида бадиий-ижодий кеча ташкил этилди.

Мазкур кеча РИМАЛ директори Б.Т.Қурбонов томонидан IELTS халқаро имтихонидан муваффақиятли ўтиб 5.5-7.0 балли сертификатларни қўлга киритган лицей гуруҳларининг бир қатор ўқувчиларини алоҳида ташаккурномалар билан тақдирлаш жараёни орқали очиб берилди.Travel to England

Тадбирда хорижий тил кафедрасининг иш фаолияти натижалари, яъни ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билими ҳамда эришган ютуқлари намойиш этилди.

Бу ерда РИМАЛнинг 1-синф ўқувчисидан бошлаб, то лицей гуруҳи ўқувчиларигача иштирок этдилар. Тадбир давомида ўқувчилар инглиз тилида шеърлар, мақоллар, қўшиқлар, саҳна кўринишлар намойиш этдилар. Шунингдек, тадбир турли мусиқий ва хореографик чиқишларга ҳамда ўқувчиларни инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада орттиришга хизмат қилувчи саҳналарга ҳам бой бўлди.

Travel to England
Travel to England
Travel to England
Travel to England
Travel to England
Travel to England

          

dle
22-02-2019, 22:32
Muallif: admin
Ko`rilganlar: 97
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.