Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» Litseyimiz haqida
Litseyimiz haqida
Р.Глиэр номидаги РИМАЛ — Миллий кадрлар бешиги
(тарихдан келажак сари)

Бу даргоҳнинг ўз таровати бор. Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи — Республика мусиқа таълими ва маданияти соҳасида эришилган кўплаб ютуқларнинг негизи бўлиб, Ўзбекистоннинг нуфузли ўқув масканларидан биридир.
Р.Глиэр номидаги РИМАЛнинг тарихи 4 йиллик ўқиш ташкил этилиши билан, яъни 1927 йилдан бошланади.
1936 йилда 4 йиллик мусиқа мактаби 7 йиллик ўқиш тизимига, сўнгра, 1947 йилда 10 йиллик ўқиш тизимига айлантирилди (етук бастакор, Ўзбекистон ва Азарбайджон халқ артисти Р.М.Глиэр мактаб ҳаётида муҳим аҳамият касб этди ва 1936 йилда мактабга унинг номи берилди).
1960 йилда мактаб 11 йиллик ўқув тизими асосида Р.Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилиб, Тошкент давлат консерваторияси (ҳозирда Ўзбекистон давлат консеваторияси) қошидаги асосий ўқув масканга айлантирилди.
1988 йилда мактаб “Ўн бир йиллик Республика ўрта-махсус мусиқа мактаб-интернати” мақомига эришди.
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 315 сонли қарорига кўра мактаб РЕММАЛ мақоми берилди.
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи мақоми берилди. (4 Лицей фаолияти давомида 2000 дан ортиқ олий тоифали кадрлар етишиб чиқди. Уларнинг орасида 70 дан ортиғи(6) халқ артисти, санъат арбоби, хизмат кўрсатган артист, хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фан докторлари, фан номзодлари, профессор ва доцентлар каби унвонларга сазовор бўлганлар. 20га яқин ёшлар “Зулфия” ва “Нихол” Давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.
Ҳозирга кунда Лицейда 390 та ўқитувчи, жўрнавоз, тарбиячи ва хизматчи ходимлар фаолият олиб боради. Улар орасида ўнлаб Давлат мукофотлари совриндорлари профессор, доцентлар ишлаб келишмоқда. Лицейнинг кўплаб битирувчилари Ўзбекистон давлат консерваториясида олий маълумотга эга бўлиб, ўзларининг жонажон лицейларига ўқитувчи сифатида қайтмоқдалар.
РИМАЛ жамоасининг ютуқлари, айниқса, мустақиллик йилларида яққол кўзга ташланди. Лицей ўқувчилари Франция, Италия, Германия, Япония, Туркия, Руминия, Скандинавия, Чехия, АҚШ, Болтиқ бўйи, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда бўлиб ўтадиган халқаро кўрик-танловларда совринли ўринларни олиб қайтдилар. 2012-2014 йилларининг ўзида лицей ўқитувчилари 141 маротаба Халқаро ва Республика танловлари ғолиби бўлдилар.
Лицей жамоасининг ютуқлари унинг битирувчилари билан тарифланади — хизмат кўрсатган маданият ходими, профессор М.Зайко, санъат арбоби Б.Расулов, санъат арбоби Ф.Алимов, Ўзбекистон халқ артисти Х.Шамсутдинов, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Ф.Содиқов, ЎзДК профессорлари Д.Мурадова, А.Лутфуллаев, М.Тошмухамедов ЎДК ректор, профессор О.Ибрагимов ва бошқа кўплаб санъат арбобларининг бир жамоа бўлиб яқиндан ёрдам беришлари билан таърифланади.
Ўқув юрти шаклланишида профессор Н.Ф.Орлов, О.Гринберг (фортепиано) ва Р.Фелициантларнинг(скрипка) фаолияти катта аҳамият касб этди. Машҳур композиторлар Д.Шостакович, Д.Кабалевский, А.Хачатурян ва Р.Глиэр билан бир неча бор ташкил этилган учрашувлар мактаб ўқувчилари хотирасида бир умрга муҳрланган.


Chop etish