Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» » Ютуқлар муборак!!!

Ютуқлар муборак!!!

     2021 йил 27-28 март кунлари Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилган "Санъат ғунчалари” номли ХХII-Республика танловида мактабимизнинг Пуфлама ва зарбли чолғулар бўлимидан қуйидаги ўқувчи ва ўқитувчилар муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритдилар.

      Танловнинг ёпилиш маросими Ўзбекистон давлат консерваториясининг Катта залида кўтаринки рўҳда ўтказилди ҳамда ташкилотчилар томонидан танлов совриндорлари Диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар. Булар:

      Фурқатов Шохрух (ўқитувчи Қўчқоров Адхам, жўрнавоз Абидова Фарида)-Гобой йўналиши бўйича 1 ўрин билан тақдирланди.

     Ташланов Аброр (ўқитувчи Қосимов Сабир, жўрнавоз Ягафарова Феруза)-Труба йўналиши бўйича 1 ўрин билан тақдирланди.

       Хабибуллаев Қудратилла (ўқитувчи Нормаматов Нодир, жўрнавоз Ерёменко Ирина)-Валторна йўналиши бўйича 1 ўрин билан тақдирланди.

      Хушбоқов Озодбек (ўқитувчи Нормаматов Нодир, жўрнавоз Ерёменко Ирина)-Валторна йўналиши бўйича 1 ўрин билан тақдирланди.

      Абдурахимов Ахрор (ўқитувчи Джабборов Ёрқин, жўрнавоз Абидова Фарида)-Туба йўналиши бўйича 1 ўрин билан тақдирланди.

     Усеинов Эдем (ўқитувчи Юсупов Хайриддин, жўрнавоз Алиева Элмира)-Флейта йўналиши бўйича 2 ўрин билан тақдирланди.

     Боходиров Хасан (ўқитувчи Баратов Бекзод, жўрнавоз Ерёменко Ирина)-Баритон йўналиши бўйича 2 ўрин билан тақдирланди.

     Бахтиёров Мухаммадризо (ўқитувчи Қосимов Сабир, жўрнавоз Ягафарова Феруза)-Труба йўналиши бўйича 2 ўрин билан тақдирланди.

     Абдурахмонов Жохонгир (ўқитувчи Абдуллаев Зиёдулла, жўрнавоз Гадельшина Наила)-Зарбли чолғу йўналиши бўйича 2 ўрин билан тақдирланди.

     Бундан ташқари танлов ташкилотчилар томонидан "Энг яхши ўқитувчи” номинацияси бўйича мактабимизнинг труба синфи бош ўқитувчиси Қосимов Сабир лойиқ деб топилди ҳамда Диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

     ЭСЛАТМА: 19 март куни танловнинг1 босқичида жами бўлиб 210 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, улардан 96 нафари танловнинг ҳайъат аъзолари қарорига биноан 2 босқичга ўтказилган.

 


dle
28-03-2021, 18:06
Muallif: admin
Ko`rilganlar: 52
Рейтинг:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.