Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» » Ютуқлар муборак!!!

Ютуқлар муборак!!!

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июндаги фармонига мувофиқ, ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ёшлар орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

     Давлатимиз раҳбари 30 июн Форумлар саройида Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда орден ва медаллар билан тақдирланган фаол ёшларга ушбу мукофотларни  тантанали равишда топширди. Тақдирланганлар қаторида мактабимизнинг Эстрада ижрочилик бўлими ўқувчиси Турдиқулов Ҳамидулла Алишер ўғли (ўқитувчи Д.Зоитова) "Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

 

 

 


dle
30-06-2021, 09:17
Muallif: admin
Ko`rilganlar: 91
Рейтинг:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.