Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» » РИМАЛ ютуқлари

РИМАЛ ютуқлари


                                                                                                                             
                                                                                                                                         
                                                                                                               
                                                                                                                               
                                                                                               
                                                                                           
                                                                                       
                                                                                    Ўқувчиларимиз турли Халқаро тановларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар, Ўзбекистонни довруғини бутун дунёга  танитмоқдалар.Чет элларда Ўзбекистон ҳақида, бу ерда олиб борилаётган бунёдкор ишлар ҳақида тенгдошларига сўзлаб бермоқдалар.  

 

Улар жаҳонни кўзга кўринган мамлакатлари Испания, Франция, Италия, Греция, Азербайжан, Россия, Белорусия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда бўлиб Ватан соғинчи, Ватан ғурури каби тушунчаларни ўзларида хис қиладилар, улар академик лицейга танловлардан қайтгач концертлар берадилар, давра суҳбатлари ўтказадилар. Ана шу суҳбатлар давомида кўзларига ёш олиб Ватандан узоқда бўлганларида жонажон Тошкентни, Она–Ватанларини қанчалар соғинганликларини мароқ билан сўзлаб берадилар, ўз Ватанлари билан фахрланадилар. 

 

Бундан ташқари лицей ўқувчиларимизни Халқаро тановларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашлари билан бирга танловларда иштирок этган мусиқа ва санъатга ихтисослашган таълим муассасалари орасидан бизнинг лицейимиз энг олий мукофот бўлмиш Гран при совринини бир неча бор қўлга киритди. Бу ҳам бўлса мамлакатимизнинг ёш авлодларга берилаётган эътибори ва замон талабига жавоб берадиган  шарт-шароитларда таълим бераётган устозлар меҳнатларининг самариси деб уйламан. Зеро президентимиз айтганларидек "Келажагимиз шу ёшлар қўлида”.
 
 




 
 
 
 
 

2014 йил 19-27 сентябр кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган "Легеда средиземного моря” номли Халқаро танловида ўқувчиларимиз 2 та I ўринни қўлга киритиб келишди.

2014 йил 21-27 октябр кунлари Тошкентда 1-маротаба ўтказилган "Она юрт оҳанглари” номли I-Халқаро танловида ўқувчиларимиз 1 та I ўрин, 2 та II ўрин, 3 та Дипломни қўлга киритишди.

2014 йил 4-10 ноябр кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган "А.Жубанов” номидаги Халқаро танловида ўқувчиларимиз 1 та Гран при, 3 та I ўрин, 1 та II ўрин, 4 та III ўрин ва 4 та Дипломни қўлга киритиб келишди.

2015 йил феврал ойида Россиянинг  Санкт-Петербург шахрида бўлиб ўтган «Окно в Европу» номли Xалқаро танловида ўқувчиларимиз 1 та I ўрин, 2 та II ўрин ва 3 та III  ўринларни қўлга киритиб келишди.

2015 йил март ойида Россиянинг  Казань шахрида бўлиб ўтган «Живой Родник» номли халқаро танловда ўқувчиларимиз 12 та I ўрин 3 та II ўрин, 1 та III ва 1 та Дипломни қўлга киритиб келишди.

2015 йил март ойида  Россиянинг Санкт Петербург шахрида бўлиб ўтган "ЗолотоФеникс” номли танловда ўқувчиларимиз 1 та Гран при 5 та I ўрин 3 та II ўрин 2 та III ўринларни қўлга киритишди.

2015 йил март ойида  Россиянинг Санкт Петербург шахрида бўлиб ўтган "А.Свиридов” номидаги VI-Халқаро танловида ўқувчимиз Ибрагимов Сардор 6 та Давлатдан келган 13 нафар иштирокчи орасидан III ўринни қўлга киритди.

2015 йил  17–21 апрел кунлари Карелия Республикасининг Петрозаводск шаҳрида бўлиб ўтган "А.К.Глазунов” номидаги II-Халқаро танловида ўқувчиларимиз 1 та I ўрин, 1 та III ўрин, 1 та Дипломни қўлга киритиб келишди.

2015 йил 13-21 апрел  кунлари Франциянинг Gagny шаҳрида  бўлиб ўтган "Town of Gagnу” номли II Халқаро пианиночилар  танловида ўқувчимиз Султанова Камила 12 та Давлатдан келган иштирокчилар орасидан III ўринни қўлга киритди.

2015 йил 19–25 апрел кунлари Франциянинг Баньоле шаҳрида бўлиб ўтган "А.Глазунов” номидаги ёш ижрочиларнинг IХ-Халқаро танловида лицейимизнинг 1 синф ўқувчиси Бахтеева Каролина иштирокчилар орасидан I ўринни қўлга киритди.

2015 апрел ойида Грециянинг Афины шаҳрида ОНЛАЙН орқали бўлиб ўтган "Le Muse” номли Халқаро танловида лицейимизнинг ўқувчилари 4 та III ўрин 1 та Диплом билан тақдирландилар.

2015 йил 5-10 май кунлари Италиянинг Барлетта шаҳрида бўлиб ўтган "Citta di Barletta” номли XXV-Халқаро танловида лицейимизнинг ўқувчилари 3 та I ўрин ва 2 та II ўринни қўлга киритишди.

Ўқувчиларимиз хатто энг юқори мукофот бўлмиш                Гран При сохиблари бўлишди. Булар Мирсаид Убайдуллаев, Асилбек Ахаджанов,  Фахриёр Қосимов.

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш керакки,

2015 йилнинг март ойида Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган "Золотой Феникс” номли ХI-Халқаро танловида ўқувчимиз Тиловова Шахлохон Дутор мутахассислиги бўйича Гран При мукофоти ва I ўрин, Эстрада хонандалиги бўйича эса III ўринни қўлга киритди.

2015 йил 3-9 июн кунлари йўналишлар бўйича бўлиб ўтган Ўрта махсус мусиқа ва санъат ўқув юртлари ёш ижрочиларининг              
XXIII Республика танловида 41 нафар қатнашган лицейимиз ўқувчиларидан 1 та Гран при, 13 та I
ўрин, 13 та II ўрин, 5 та
III ўринни қўлга киритилди.

dle
25-09-2016, 21:36
Muallif: admin
Ko`rilganlar: 1019
Рейтинг:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.