Тошкент ёшлар форуми-2020
18-12-2020, 17:47. Разместил: admin


2020 йил 18 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба ўтказилаётган "Тошкент ёшлар форуми–2020”га старт берилди. Форумнинг 1 кунида, "Tashkent City‘" Конгресслар холлининг "Шош" залида "Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси-2030" мавзусидаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси маданият Вазири Озодбек Назарбеков ҳам қатнашди. Самимий ва очиқ тарзда ўтган мулоқот давомида ёшларни қийнаётган муаммолар ҳам кўтарилиб, шу билан бирга вазирга соҳага оид таклифлар ҳам берилди.
"HUMO” аренасида "Тошкент ёшлар форуми–2020” доирасида ўтказилган тадбирларда ҳамда ёпилиш маросимида Анъанавий ижрочилик ва Ўзбек халқ чолғулари бўлимларининг ДОИРАЧИЛАР ансамбли иштирок этдилар.
Вернуться назад