Kirish
  Ro`yxatdan o`tish
» Таълим муассасасида мавжуд бўлимларнинг тарихи
Таълим муассасасида мавжуд бўлимларнинг тарихи

ФОРТЕПИАНО бўлими

     Фортепиано бўлими мусиқа мактаб–интернат тарихи билан чамбарчас  боғлиқ бўлиб  етакчи бўлимлардан  ҳисобланади. Бу бўлимни бугунга қадар мингга яқин ўқувчи битириб чиққан бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида мусиқа санъатини ривожлантиришга ўз хиссаларини қўшмоқдалар.   

    Бу бўлимда Республиканинг кўпгина кўзга кўринган етакчи педагоглари мехнат қилиб келишган. Бўлимнинг очилишининг бошланғич даврида К.М.Успенская, М.А.Шарипова, А.М.Журавлёва, М.Т.Полянскаялар машаққатли  меҳнат қилдилар.

    Миллий кадрларга ўз билимларини бердилар, уларнинг мусиқа оламига олиб кирдилар. Уруш йиллари О.Я.Голдберь мактаб директори, И.Н.Карелова бўлим бошлиғи бўлиб ишлаганлар.

  1950 йилар охирида Н.Н.Аксакова, А.К.Гельман, Т.А.Попович, Ф.Р.Фелициант, А.М.Литвинов, Н.Е.Будылина, Н.Р.Белага, Т.И.Контуашвили, А.И.Данилова, Т.С.Игноянлар  фаол меҳнат қилдилар.

   Фортепиано бўлимини  битирган машҳур мусиқачилар Д.Зиёдова, В.Абдурахманова, Г.Долгова, Р.Ташланова, Г.Я.Кац, Г.Т.Хасанова, Г.М.Мусаева, О.А.Шешенгина, О.К.Петин, М.А.Одилова, Ш.А.Қодирова, М.А.Шомина, Ш.Д.Акрамова, О.Н.Глебова, К.О.Зоировлар ва бошқалар.

       Бўлимда 2020-2021 ўқув йилида 125 нафар ўқувчи тахсил олмоқда.

   Норматова Азиза Абдивалиевна бошличилигида Милова Виолетта Федоровна, Вахабова Ирэна Яхяевна, Хасанова Гулиджахан Туйчиевна, Каюмова Матлюба Саттаровна, Муратбекова Жанат Сабиткуловна, Дубровина Власта Виталевна, Хикматуллаева Элвира Серверовна, Хван Маргарита Василевна, Бочкарева Елена Владимировна, Бочкарева Элеонора Владимировна, Абдурахманова Фарида Абдижаббаровна, Раджибаева Дилноза Бахадировна, Абдуназарова Ирода Жахонгировна, Туляганова Муниса Алижоновна каби ажойиб мураббийлар фаолият олиб бормоқдалар.

    Уларнинг шогирдлари Германия, Италия, Руминия, Россия, Литва, Франция, Қозоқистон, Қирғизистон, БАА,   ва бошқа қўшни давлатларда бўлиб ўтган эътиборли Халқаро танлов ва фестивалларда бир неча бор лауреат бўлиб қайтмоқдалар.

 

КАМОНЛИ-ТОРЛИ ЧОЛҒУЛАР бўлими


Chop etish